Линклар

Тошкент туманларининг барчасида паспорт бўлимлари шу йил 12 декабригача биометрик паспортни расмийлаштириш ва беришни тўхтатдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон онлайн-нашрлари мамлакат Ички ишлар вазирлиги вакиллари сўзларига таянган ҳолда 16 ноябрь куни хабар тарқатди. Паспорт беришдаги танаффус жиҳозларнинг профилактик таъмири билан изоҳланмоқда.

Паспорт бериш тўхтатилганини ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари қизғин муҳокама қилмоқда. Ўзбекистонликлар бу ҳақда “муваққат танаффус” бошланганидан 5 кун ўтгач хабар топганлар.

Биометрик паспортга ҳужжат топширганлар 11 декабрдан кейин, яъни президент сайловидан камида бир ҳафта ўтгач олишлари маълум бўлган. Бу эса, ўз навбатида, “Паспорт олишга улгурмаган ватандошлар сайловда қандай иштирок этади?” деган саволни туғдирган. Бу саволга Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидан ҳозирча бирор расмий жавоб бўлгани йўқ.

XS
SM
MD
LG