Линклар

АҚШда Эронга самолёт сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди


Boeing 747 самолёти.

Boeing 747 самолёти.

АҚШ қонун чиқарувчилари Эронга Boeing ва Airbus самолётларини сотишни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Мазкур қонун президент Барак Обама томонидан қўллаб-қувватланди.

17 ноябрь куни АҚШ вакиллар палатасида ўтган йиғилишда қонун учун 243 депутатдан 175 нафари овоз берди. Қонунга кўра, АҚШ банклари Эронга самолётлар сотиб олиш учун қарз бериш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилган.

Эрон ўз ядровий дастурини чеклаши ортидан АҚШ ва Европа Иттифоқи Теҳронга нисбатан аввал жорий этилган санкциялар бекор қилинишини ваъда берган. Жумладан, Эронга самолётлар сотишга киритилган чеклов ҳам бекор қилиниши лозим эди.

Июнь ойида Эрон Boeing ширкатидан йўловчи ташувчи самолётлар сотиб олиш юзасидан келишувга эришгани хабар қилинган. Сентябрь ойида эса ширкат Эронга самолётлар сотиш бўйича АҚШ ҳукумати розилигини олганди.

Келишув доирасида Эронга умумий қиймати 25 миллиард долларга тенг бўлган 100 та самолёт сотилиши назарда тутилган эди.

XS
SM
MD
LG