Линклар

Қозоғистонлик яна уч спортчи олимпия медалларидан маҳрум қилинди


Майя Манеза.

Майя Манеза.

Халқаро Олимпия қўмитаси қозоғистонлик яна уч спортчини 2008 йилдаги Бейжин олимпиадасида олган медалларидан маҳрум қилди.

Қозоғистон миллий Олимпия қўмитаси 17 ноябрь куни оғир атлетикачилар Ирина Некрасованинг кумуш, Мария Грабовецкаянинг бронза, грек-рим курашчиси Асет Мамбетовнинг бронза медаллари бекор қилинганини билдирди. Бунга спортчилар топширган анализлардан допинг топилгани сабаб бўлган.

Бунга қадар Халқаро Олимпия қўмитаси қозоғистонлик спортчилар Зулфия Чиншанло, Майя Манеза ва Сетлана Подобедоваларни допинг қўллаганликда айблаб, олтин медаллардан маҳрум қилган эди.

XS
SM
MD
LG