Линклар

logo-print

Тожикистон парламенти 2017 йилдан 2019 йилгача хориж давлатларидан қарз олиш дастурини тасдиқлади. Дастурга кўра, кейинги уч йил давомида 916 миллион доллар қарз олиш назарда тутилган.

Тожикистон молия вазири Адбусалом Қурбониённинг билдиришича, қарзлар қишлоқ хўжалиги, маориф, саломатликни сақлаш, энергетика, коммуникация, уй-жой хўжалиги, давлат бошқаруви соҳаларига йўналтирилади.

Қарз 0,5-2 фоиз устама билан 20-40 йилга олинади.

Айни пайтда Тожикистоннинг ташқи қарзи 2 миллиард 276 миллион долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG