Линклар

logo-print

Ўзбекистон ватандоши олти ой муқаддам Россияда йўқолган отасини қамоқхона камерасида учратди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” газетаси 17 ноябрь куни хабар берди.

Газетанинг ёзишича, полиция Ўзбекистон ватандошини ҳужжатларининг муддати ўтиб кетгани учун қўлга олган ва вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирган. Орадан бир кун ўтиб камерага бошқа бир одам ҳам олиб келинган. Бу одам камерада ўтирган Ўзбекистон ватандошининг 6 ой олдин йўқолган отаси бўлган.

Маълум бўлишича, ота барча алоқа воситаларини йўқотиб қўйгани учун уйидагилар билан алоқага чиқа олмаган. Унинг оиласи эса отани бедарак йўқолган, деб унинг топилишидан умидини узган.

Хабарда бу воқеа Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтгани айтилади. Бироқ воқеа иштирокчиларининг исмлари ва улар ҳақида маълумотлар берилмаган.

XS
SM
MD
LG