Линклар

Тулада 5 одамни ўлдирганликда айбланган Ўзбекистон ватандоши умрбод қамалди


Россиянинг Тула вилоят суди икки аёл ва уч боладан иборат беш кишилик оилани ўлдирганликда айбланган Ўзбекистон ватандоши Сирожиддин Шералиевни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

“Интерфакс”нинг 17 ноябрь куни хабар беришича, Шералиев судда ўз айбини тан олган. Тергов жараёнида Шералиев бошқа жиноятчилар уни таҳқирлашларидан қўрқиб, ўзини алоҳида камерада сақлашларини илтимос қилган.

Тергов материалларига қараганда, Шералиев 2015 йилнинг 30 майида Косая Гора посёлкасидаги уйлардан бирида ўзининг 49 ёшли жазмани бўйнига пичоқ ураган. Шундан сўнг у жазманининг онаси, 10 ва 9 ёшдаги икки қизи ҳамда 5 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирган.

XS
SM
MD
LG