Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:35

Қирғизистонда янги ҳукумат қасамёдга келтирилди


Қирғизистон ҳукумати аъзолари.
Қирғизистон ҳукумати аъзолари.

Қирғизистонда 24 октябрда парламентдаги ҳукумрон коалиция тарқатилиши ортидан истеъфога чиққан қирғиз ҳукумати қайта шакллантирилиб, 17 ноябрда вазирлар қасамёд бердилар. Қирғиз парламенти бош вазирликка қайта Сўўрўнбай Жээнбековни сайлади, ҳукумат таркибидаги айрим вазирларгина ўзгартирилди. Жумладан, Атамбаевнинг тан соқчиси Ички ишлар вазири лавозимига сайланди.

Янги ҳукумат таркибида қолдирилган Қирғизистон фавқулодда ҳолатлар вазири Кубатбек Бўрўнов 17 ноябрь куни еттинчи мата парламентда қасамёд берди. У сўнгги ўн йил ичида етти марта вазирликка сайланган. Бўрўнов қасамёд беравериб, чарчаганини айтди:

- Еттинчи марта қасамёд бераяпман. Қасамёд матнини ҳам ёдлаб олганман. Лекин ҳар сафар ҳаяжонланаман. Вазирликка қайта сайланаётганлар армиядаги каби бир марта қасамёд берса бўлмасмикин? Вазирлик лавозимида қолгандан кейин ҳар сафар янги қасамёд бериш шартми, -деди Бўрўнов.

Қирғизистонда сўнгги 25 йил ичида 29 марта ҳукумат алмашди. 28-бош вазир Сўўрўнбай Жээнбеков Қирғизистоннинг 29-ҳукумат раҳбари сифатида қайта сайланди.

Янги ҳукуматга эски ҳукумат таркибидаги деярли барча вазирлар қайта аъзо бўлди. Парламент фақат бир неча вазирнигина алмаштирди. Масалан, Нурбек Мурашев депутат бўлиб турган пайтида шифокорларни калтаклаб, катта жанжалнинг қаҳрамонига айланган эди. Шундан сўнг “Мушт кетди” деган лақабга сазовор бўлган депутат янги ҳукумат таркибида Қишлоқ хўжалик вазирлигини бошқаради.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг тан соқчиси эса Ички ишлар вазири лавозимига сайланди. Бу тайинловга депутатларнинг бир қисми норозилик билдирган эди. Чунки милицияни ислоҳ қилади, деган баҳона билан вазирликка сайланган Улан Исраилов депутатларнинг оддийгина саволларига ҳам жавоб бера олмаган. Масалан, у “Қирғизистонда нечта Ички ишлар бошқармаси бор”, деган саволга ҳам жавоб бера олмагани депутатларда норозилик пайдо қилган эди..

Исраилов журналистларнинг “Милицияни қандай ислоҳ килмоқчисиз?” деган саволига мана бундай жавоб берди:

-Милицияга ишонч қолмади, деган гапларга қўшилмайман.Халқ милицияга ишонгани учун мурожаат қилаяпти-да. Энди бу ёғини ишласак кўрамиз-да, -деди Улан Исраилов.

Маҳаллий таҳлилчи Азамат Аттўқуров янги ҳукумат таркибидан ҳеч қандай силжишларни кутмаслигини айтди. Унга кўра, бугунги ҳукумат фақат президентнинг шахсий ишончини қозонган одамлардангина иборат бўлиб, уларнинг орасида чинаккам профессионаллар озчиликни ташкил қилади.

-Ҳукукмат аъзоларининг барчаси президентнингодамлари.Президент фақат ўшаларга ишонади. Ҳукумат лавозимига тайинланиш учун президентнинг ишончини қозониш лозим бўлиб қолди. Профессионализм эса иккинчи планга ўтиб қолди. Таниш - билишлар ва яқинларинигина давлат лавозимларга тайинлаш сиёсати яхшиликка олиб келмайди, -деди таҳлилчи.

Қирғизистонда 24 октябрда парламентдаги ҳукумрон коалиция тарқатилиши ортидан 28-ҳукумат истеъфога чиққан эди. Шундан сўнг икки ҳафта давомида янги ҳукумрон коалиция ташкил этиди ва янги ҳукумат сайланди.

XS
SM
MD
LG