Линклар

Туркия президенти Эрдўғон Самарқандда Каримов қабрини зиёрат қилди

Ўзбекистонга расмий сафар билан борган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 18 ноябрь куни Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Марҳумнинг зиёратида Эрдўғонга Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилди.Шоҳи Зинда мажмуасидаги Ислом Каримов қабри устида Эрдўғон марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилди.


15:54 18.11.2016

Эрдўғон жума намозини Имом Бухорий мажмуасида ўқиди

Туркия президенти Эрдўғон Ўзбекистон раҳбарияти билан музокаралар ортидан бош муфтий Усмонхон Алимов ҳамрохлигида Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Бош меҳмон жума намозини ҳам шу зиёратгоҳда ўқиди.

15:11 18.11.2016

Эрдўғон: "Биз қардош ўзбек халқи билан муносабатларни ривожлантиришни истаймиз"

Туркияда чиқадиган "Sabah" газетаси президент Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга сафари арафасида қилган баёнотидан иқтибос келтирган: "Биз қардош ўзбек халқи билан муносабатларни ривожлантиришни истайиз. Ўзбекистон ҳам биз билан муносабатларни ривожлантириш истагида эканлигини кўриб турибмиз. Ўзбекистонга сафарим доирасида ўзбек оғаларимиз билан муносабатларда янги саҳифани очиш истагидаман", — деб таъкидлаган Эрдўғон.

14:38 18.11.2016

Эрдўғон Ўзбекистон муваққат раҳбари билан юзма-юз мулоқот ўтказди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилганидан сўнг Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Мирзиёев билан мулоқот ўтказди.

Туркиянинг "Анадўлу" хабар ашентлигига кўра, юзма-юз мулоқоти 2 соату 40 дақиқа давом этган.

Президентларнинг муоқоти тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги учрашув чоғида Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши ҳақида хабар берганди.

Туркия президентига сафар давомида бош вазир ўринбосарлари Вейси Қайнақ ва Турғул Туркеш, ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ҳамда энергетика ва табиий ресурслар вазири Берат Албайрак ҳамроҳлик қилмоқда.

Эрдўғон сўнгги марта Ўзбекистонга 2003 йилда сафар қилган. Ўша пайтда у Туркия бош вазири лавозимида Самарқандни зиёрат қилган эди.

14:31 18.11.2016

Туркиянинг Haberturk телеканали Эрдўғаннинг Самарқанд зиёратини жонли олиб кўрсатди

Қолганини юкланг

XS
SM
MD
LG