Линклар

Россияга қарашли “Союз” капсуласи уч космонавтни олиб Бойқўнғир космодромидан Халқаро фазо станциясига учди. Ракета станцияга Қозоғистон ғарбида жойлашган космодромдан 18 ноябрь куни парвоз қилди. Унинг бортида россиаялик фазогир Олег Новицкий, франциялик фазогирир Томас Песке ҳамда НАСА фазогири Пегги Уитсонлар бор.

Ракета дам олиш кунлари фазо станцияси билан тутаташади.

“Союз” бортида учиб кетган фазогирларни халқаро станциясидаги ҳамкасблари кутиб олади. Ҳозир Халқаро фазо станциясида октябрь ойида учиб кетган америкалилк Шейн Кимбру ҳамда россиялик Рижиков ва Борисенколар бор.

Уитсон, Новицкий ҳамда Песке баҳоргача станцияда бўлади. Ҳозирги экипаж эса февраль ойида ерга қайтади.

2011 йилдан бери Халқаро фазо станциясига фазогир ва юк олиб бориш учун Россия кемаларидан фойдаланиб келинади. Ўша йили АҚШ ўз кемалари фаолиятини тўхтатиб қўйган.

Икки хусусий АҚШ ширкати ҳам Халқаро фазо станциясига юк олиб боришда иштирок этиб келади. Булар Space X ҳамда Orbital ATK ширкатларидир.

Вашингтон ва Москва ўртасидаги тенгликка қарамасдан, икки мамлакат фазони ўрганишда ҳамкорлик қилишда давом этиб келади.

(Нодир Отаев таржимаси)

XS
SM
MD
LG