Линклар

logo-print

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Андижон шаҳрида жойлашган 37-сонли ўрта таълим мактаби қиш фасли келаётганига қарамай, таъмирлаш ишлари учун ёпилди. Энг қизиғи шуки, мактаб раҳбарияти ушбу таъмирлаш ишларини ёзда бошлаб, ҳозиргача битирса бўлар эди.

​Барча болалар ва ота-оналар қийин аҳволга тушиб қолишди. Ўқувчилар ҳар куни бизнинг ҳудудимиздан узоқда жойлашган Енгил Саноат Коллежи ётоқхонасида ўқимоқда. У ердаги шароит жуда хароб аҳволда.

Илтимос, бизларга ёрдам беринг! Бу аҳмоқгарчиликдан ким фойда кўради? Айрим амалдорлар ўз ишини билмаганидан, ёки ўз манфаати учун қилган иши туфайли минглаб одам энди сарсон бўлмоқда.

Ётоқхонанинг хоналари жуда совуқ ва қоронғи. Свет умуман йўқ.На ошхонаси бор, на яроқли ҳожатхонаси бор. Қисқа қилиб гапирсак, қиш кунларида бу кимга зарур? 37-сонли мактабнинг аҳволи бу ердаги хароб шароитлардан анча яхши эди.

Яна бу ишлар етмаётгандай, ремонт, металлолом, макулатура, обуна ва пахта фондлари учун тез-тез пул йиғилади. Агар пул бермасак, болаларимизни ҳаммани ичида шарманда қилар экан. Обуна учун 10 000 минг сўмдан пул йиғади. Бироқ, на журнал, на газета беради. Директор олдига боришнинг иложи йўқ. "Хоҳласангиз, бошқа мактабда ўқитинг" деб айтмоқда".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, “Sizdan Telegram” лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG