Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:56

Обама ва ЕИ етакчилари Россияга қарши санкциялар сақлаб қолиниши зарурлигини таъкидлашди


АҚШ президенти Барак Обама ва Европа Иттифоқи етакчилари НАТОни кучайтириш зарурлиги борасида якдиллар.

Жаноб Обама президент лавозимидаги Европага сўнгги ташрифи давомида Берлинда Германия, Италия, Испания ва Британия етакчилари билан учрашди.

Улар эълон қилган қўшма баёнотда Сурия ва Украина шарқидаги низони дипломатик ҳал этиш йўлида биргаликда иш олиб боришлари таъкидланган.

Оқ уй матбуот хизматига кўра, учрашув қатнашчилари Москва Украина шарқидаги низога барҳам бериш учун Минск битими доирасидаги мажбуриятларига қайтиши керак, акс холда Россияга нисбатан ғарбнинг санкциялари ўз кучида қолаверади.

БМТ маълумотига кўра, Украина шарқида 20014 йилнинг апрелидан буён давом этаётган қуролли низода 9600дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 22 мингдан ортиқ одам яраланган.

Европа етакчилари АҚШда президентликка сайланган Доналд Трампнинг НАТО “эскирган” ва Россияга нисбатан санкциялар бекор қилиниши ҳамда Қрим аннексиясини тан олиш кераклиги ҳақидаги баёнотлари ҳусусида хавотир билдиришган.

Берлиндаги қўшма анжуманида сўзга чиқар экан, Германия канцлери Ангела Меркель, унинг мамлакати АҚШ нинг сайланган ва Европа Иттифоқи билан савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ғоясини қўллаб-қувватламайдиган Доналд Трамп билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиш борасидаги барча имкониятларни ишга солишини хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG