Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:56

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга келишишди


Ўзбекистон Туркияга ўзининг муҳим ва узоқ муддатли ҳамкори сифатида қарайди, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, ҳамкорликни ўзаро ишонч тамойиллари асосида ривожлантириш тарафдоридир.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Туркия презиженти Ражап Таййиб Эрдўғон билан музокаралари сўнгида таъкидлади.

Ўз навбатида Ражап Эрдўғон Туркия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги устувор шериги деб билиши, мамлакатлар ижтимоий-сиёсий барқарорлиги ва иқтисодий тараққиёти изчил давом этишига ишончи комил эканини айтди.

Шунингдек, Самарқанддаги музокараларда икки мамлакатнинг бугунги муносабатлари Ўзбекистон ва Туркиянинг имконият ва салоҳиятига мос эмаслиги, ушбу учрашув ҳамкорликнинг янги саҳифаларини очиш масалалари юзасидан батафсил фикр алмашиш учун қулай имконият бўлгани қайд этилди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 18 ноябрь куни Самарқандга борди ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Бу Эрдўғаннинг Ўзбекистонга иккинчи ташрифидир. У 2003 йилда Ўзбекистонга Туркия бош вазири сифатида келганди.

XS
SM
MD
LG