Линклар

logo-print

Туркияда жинсий зўравонлик учун жазони бекор қилиш тўғрисидаги қонун кўриб чиқилмоқда


Туркияда балоғатга етмаган қизни жинсий зўрлаган эркак агар у шу қизга уйланишга рози бўлса жиноий жавобгарликка тортилмаслиги мумкин.

Туркия парламентида бу борадаги янги қонун муҳокама этилмоқда.

Лекин, айни қонунга мувофиқ эркак куч қўлламаган ёки таҳдид қилмаган бўлса ва жинсий зўрлаган қизга уйланишга розилик берсагина жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Янги қонуннинг танқидчилари жорий ҳукуматни Туркияда жинсий зўравонликни легаллаштиришга уринишда айбламоқда.

Туркияда сўнгги ўн йил ичида аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик 40 фоизга ортган.

Янги қонун иқтидордаги Адолат ва тикланиш партияси тарафидан илгари сурилди.

Мазкур қонунни сешанба куни Туркия парламенти кўриб чиқади.

XS
SM
MD
LG