Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:50

АҚШ Россиядан Афғонистон учун вертолёт сотиб олишни тўхтатмоқчи


Пентагон АҚШ Конгрессига Россиядан Афғонистонга Ми-17 ҳарбий вертолётларини сотиб олишни тўхтатишини билдирди.

АҚШнинг Коннектикут шататидан Сенатор Крис Морфи 18 ноябрь куни Конгрессда қилган чиқишида “нега Америка солиқ тўловчиларининг пули Суриядаги Башар Ассад режимини дастаклаётган, Украина шарқига бостириб кирган Россияга вертолёт сотиб олиш учун узатилиши керак, мен буни тушунолмаяпман”, - деган эди.

Сенатор Морфи агар Пентагон вертолёт сотиб олмоқчи бўлса Америкада ишлаб чиқарилган вертолётларни сотиб олиши караклигини таъкидлаганди.

Айни вақтда Пентагон АҚШнинг Коннектикут штатида ишлаб чиқариладиган Sikorsky Blackhawk вертолётларини сотиб олишни режаламоқда.

Пентагон мулозими Роса ДеЛауро “Россия АҚШнинг Яқин Шарқдаги ташқи сиёсий мақсадларини изидан чиқаришга уринар ва Украинада босқинчиликларни давом эттирар экан Қўшма Штатлар Афғонистон учун Россиядан вертолёт сотиб олишни тўхтатиши керак” деди.

XS
SM
MD
LG