Линклар

Трампнинг маслаҳатчиси Фатхуллоҳ Гуланнинг Туркияга топширилишини хоҳламоқда


U

U

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп миллий ҳавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчи лавозимига танлаган заҳирадаги генерал Майкл Флин Вашингтон Туркия билан муносабатларини яхшилаши зурурлиги, бунинг учун лозим бўлса Қўшма Штатлар туркиялик диний даъватчи Фатхуллоҳ Гуланни Анқарага экстрадиция қилиши кераклигини таъкидлади.

Туркия Адлия вазирлиги уламо Фатҳулло Гуланни қўлга олиш илтимоси билан сентябрь ойида АҚШга расмий мурожаат жўнатган.

Мурожаатда Гулан давлат тўнтариши ҳаракатига раҳбарлик қилгани ва унинг бу ҳаракатлари оқибатида 270 одам ҳалок бўлгани айтилади.

Жаноб Флин “The Hill” газетаси учун ёзган блогида “Туркия назарида Вашингтон турк Усама бин Лодинини қўйнида асраб ўтирибди. Биз унга панох бермаслигимиз керак”, деб ёзди.

1999 йилдан бери АҚШда яшаётган Фатҳулло Гулан Туркияда июль ойида содир этилган давлат тўнтариши уринишига алоқаси йўқлигини айтиб келади.

Турк ҳукумати Гулан асос солган “Хизмет” ҳаракатини террорчи гуруҳ деб эълон қилган. Бу гуруҳга тилакдош бўлган шахслар турк ҳукумати томонидан қамоққа олинмоқда ёки ишдан бўшатилмоқда..

Июль ойида муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтариши урунишидан сўнг Туркияда минглаб одамлар қамоққа олинди, ўн минглаб одамлар эса ишдан ҳайдалди.

Мазкур воқеадан сўнг турк ҳукумати АҚШдан Гуланни экстрадиция қилишни талаб этган.

Бироқ АҚШ бунинг учун Анқарадан Гуланнинг айбдор эканини исботловчи ҳужжатларни талаб қилган. Кейинроқ Туркия Адлия вазирлиги Гуланга алоқадор ҳужжатлар Вашингтонгга жўнатилганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG