Линклар

logo-print

Таниқли британиялик олим Стивен Хокинг инсониятнинг кейинги минг йилликда барҳаёт қолишининг ягона йўли - коинотни забт этиш эканини билдирди.

Associated Press нашрига кўра, сешанба куни Лос-Анжелесда қилган ўз маърузасида 71 ёшли Стивен Хокинг одамзод “кичкинагина сайёрамиздан ташқарига чиқа олмаса” 1000 йил ҳам яшамаслиги мумкинлигини таҳмин қилаётганини таъкидлади.

Хокинг одамзоднинг кейинги хавфсиз яшаши учун фазо кенгликлари тинимсиз ўрганилиши зарурлигини гапирмоқда.

Бир сайёрада бу даражада кўп одамларнинг мавжудлиги инсониятнинг тинимсиз урушлар давомида ўзини-ўзи йўқ қилиб юбориши мумкинлиги ёҳуд Ерга биргина астероид тушиши оқибатида одамзоднинг йўқ бўлиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Хокингнинг бу сўнгги мулоҳазалари Сидарс-Синай тиббиёт марказидаги Лу Гериг касаллигига қарши кураш усулларни ўрганаётган лабораториядаги сайри давомида берилди.

XS
SM
MD
LG