Линклар

logo-print

16 ноябрь куни Озодлик радиоси "Sizdan Telegram" лойиҳасида Қорақалпоғистоннинг Бийбозор овули фуқаролар йиғинида свет ва бошқа ижтимоий муаммолар масаласида келган шикоятга эътибор қаратиши ортидан, 18 ноябрь куни Беруний тумани ҳокими йиғилиш ўтказиб, овул аҳолисига муаммоларни ҳал қилиб беришга ваъда берди.

​16 ноябрь куни Озодлик Беруний туманининг Бийбозор О.Ф.Йда яшовчи муштарийнинг свет ва газ йўқлигидан қилган шикоятини "Sizdan Telegram" лойиҳасида нашр этди.

​"Мен сизларга ёзишимнинг сабаби биз яшаётган Беруний туманидаги Бийбозор О.Ф.Йда свет тез-тез ўчирилмоқда. Биз светсиз жуда қийналиб кетдик. Шу масалада бизга ёрдам беринг…"

18 ноябрь куни Озодликка шикоят қилган тингловчининг маълум қилишича, туман ҳокими йиғилиш ўтказиб, овул аҳолисига муаммоларни ҳал қилиб беришга ваъда берди.

"Озодлик ижодкорлари, сизларга раҳмат. Кеча ҳоким йиғилиш ўтказиб, халкга арзон кўмир ва свет муаммосини ҳал қилиб беришга ваъда берди ва бизни, шунингдек, "хоинлар" деб атади. Прокуратура ва ҳокимлар ҳал қилмаган ишни сизлар ҳал қилганингиз учун шахсан мен ва бутун кишлоғимиз номидан раҳмат".

*****************************************************************************

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG