Линклар

logo-print

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити оғирлашишидан огоҳлантирди.

Вазирлик 19-21 ноябрь кунлари ҳудудда ноқулай об-ҳаво шароити ҳукм суриши кутилаётгани ҳақида фуқароларга SMS-билдиришномалар юбормоқда.

"19—21 ноябрь кунлари А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан қорнинг кучайиши кутилмоқда. Кўриш даражаси 50—100 метргача ёмонлашади. Шамолнинг тезлиги сониясига 20—25 метрни ташкил этади", — дейилади вазирликнинг SMS-билдирувда.

Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати пасайиб, музлаш рўй бериши мумкин.

Ҳайдовчилардан ушбу ҳудудда ҳаракатланишда эҳтиёт бўлиш сўралган.

XS
SM
MD
LG