Линклар

Доналд Трамп уни танқид қилган сиёсатчи Митт Ромни билан учрашди


АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп уни кўплаб маротаба танқид қилган сиёсатчи Митт Ромни билан шанба куни Ню Жерсида учрашди.

2012 йилда АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод бўлган Ромнига Трамп маъмуриятида Давлат котиби лавозими таклиф этилиши таҳмин қилинаётганди.

Трамп билан учрашувдан сўнг Ромни журнгалистларга: "Биз дунёда рўй бераётган долзарб масалалар борасида фикр алмашдик", - дея қисқа баёнот берди.

Сайловолди кампанияси вақтида Ромни Трампни "қаллоб" ва "бир кунлик кимса" деб атаган.

Трамп эса Ромнининг 2012 йилдаги президентлик сайловларидаги мағлубиятини "ҳар қачонгидан ҳам ёмонроқ" бўлганини айтиб келган.

Бироқ ОАВда Трамп учрашув вақтида айнан Ромнига АҚШ давлат котиби лавозимини таклиф қилмоқчилиги ҳақида гаплар юрибди.

Митт Ромни ўз чиқишларидан бирида "Россия АҚШ учун номер биринчи геосиёсий душман", деб таъкидлаган.

Айни вақтда Трамп ўз маъмуриятини шакллантирмоқда.

Трамп АҚШ бош прокурори лавозимини Алабамадан сенатор Жефф Сешнсга таклиф қилди.

Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси этиб эса истеъфодаги генерал-лейтенант Майкл Флинни тайинлашини билдирди.

XS
SM
MD
LG