Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:22

Дронлар инсон ҳаётини сақлаш учун ишлатилиши мумкин


Бугунги кунда дронлар кўпдан-кўп соҳаларда, жумладан ҳарбий сектор ва ахборот воситаларида, кенг тарзда ишлатилмоқда.

Улар қаторида, тиббиёт соҳаси ҳам “дрон технологиясидан” оммавий равишда фойдаланиши кутилмоқда.

Дронлар ҳаёт тежаш тиббий ускуналарни фавқулодда керакли жойга тез етказиб беришга қодир.

Торонто Университети мутахассисларининг айтишича, кўчаларда мазаси қочиб қолган одамларга биринчи ёрдам ускуналарини энг тез етказиш йўли айнан дронлардир.

Ушбу технология аслида Голландия олигоҳларининг бирида ўқийдиган талаба Алек Момонт томонидан таклиф этилган.

У кўчаларда юраги тўхтаб қолган одамларга биринчи ёрдам етказиб бериш учун дрон ичига дефибриллятор ўрнатган.

Статистика бўйча, юрак тўхтаб қолиш вазиятларнинг 85% фоизи айнан тиббиёт муассасаларнинг ташқарисида содир бўлади.

XS
SM
MD
LG