Линклар

logo-print

Ҳиндистонда тезюрар поезд изидан чиқиб кетиши оқибатида 96 одам ҳалок бўлди


Ҳиндистонда тезюрар поезд изидан чиқиб кетиши оқибатида 96 одам ҳалок бўлди.

Ҳалокат Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатининг Пукхрайан шаҳарчасида маҳаллий вақт билан соат 3.00да содир бўлди.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ағдарилган поезд вагонларидан оғир яраланган 150дан зиёд одамни чиқариб олишган.

Поезд ҳалокати сабаби ҳозирча маълум эмас. Ҳиндистон темир йўллари ширкати ҳалокат сабаблари ўрганилаётганини билдирди.

Ҳиндистонда кунига 23 миллион йўловчи темир йўл хизматидан фойдаланади.

Ўтган йилнинг март ойида Уттар-Прадеш штатида поезд ҳалокати оқибатида 35 одам ҳаётдан кўз юмганди.

XS
SM
MD
LG