Линклар

logo-print

"Реал" ва "Барселона" ўйинларини ўзбек тилида томоша қилиш имкони пайдо бўлгани айтилди


UzreportTV телеканали Испания чемпионати ўйинларининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб трансляция ҳуқуқини харид қилди. Телеканал маълумотига таяниб хабар қилган Uz.24 нинг ёзишича, Испания чемпионатида дунёдаги энг кўп мухлисларга эга бўлган "Барселона"ва "Реал" каби клублар ҳам иштирок этади.

Айтилишича, UzreportTV Ла лига ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида лицензия билан намойиш қилувчи ягона телеканалдир.

Ўзбекистон телевидениеси тарихида илк марта Испания чемпионати ўйинларининг лицензион трансляциясини UzreportTV телеканали орқали ўзбек ва рус тилларидаги шарҳ билан томоша қилиши мумкин, дейилган хабарда.

XS
SM
MD
LG