Линклар

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Сирдарё вилояти сайловчилари билан видеконференция форматида учрашди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилган.

“Дастурда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов белгилаб берган давлат сиёсати ва тараққиёт тамойилларини амалга ошириш, мамлакатимиз иқтисодиёти ва халқимиз ҳаёт даражасини янги босқичга кўтаришга қаратилган мақсад ва вазифалар ўз ифодасини топган. Давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш ва жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолини замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, тиббий ва маиший хизматлар сифатини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган, дейилган агентлик хабарида.



XS
SM
MD
LG