Линклар

logo-print

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" чипталарни халқаро тўлов тизимлари орқали онлайн сотишни йўлга қўймоқчи


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК 2018 йилга қадар чипталарни Visa, MasterCard, UnionPay ва бошқа халқаро тўлов тизимлари орқали онлайн сотишни йўлга қўймоқчи. Мазкур хизматлар учун тўлақонли мобил илова ишга туширилиши режалаштирилган. Бугунги кунда авиачипталарни компания сайти орқали фақатгина UzCard тизими орқали сотиб олиш мумкин

Бу ҳақда хабар қилган "Новости Узбекистана"га кўра, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" хизмат кўрсатиш ва авиабилетлар сотиш бўйича янги технологияни жорий этади.

Мазкур технология бир вақтнинг ўзида бир нечта авиакомпанияларнинг рўйхатга олиш тизимлари билан ишлаш имконини беради ва бу йўловчиларга хизмат кўрсатиш тезлигини оширади.

XS
SM
MD
LG