Линклар

Путин: Нефть қазиб олиш кўламини музлатиш бўйича келишувга эришиш эҳтимоли юқори


Владимир Путин Лимада ўтган APEC саммитида. 2016 йилнинг 20 ноябри.

Владимир Путин Лимада ўтган APEC саммитида. 2016 йилнинг 20 ноябри.

Россия президенти Владимир Путин нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ой охирида ишлаб чиқариш кўламини музлатиб, пастлаб кетган нархларни баландлатиши эҳтимоли юқори эканлигини таъкидлади.

ОПЕКка аъзо ва аъзо бўлмаган давлатлар, жумладан, Россия нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувни якунлаш учун 30 ноябрь куни Венада учрашади.

20 ноябрь куни Перуда Осиё ва Тинч океанида иқтисодий ҳамкорлик қилиш бўйича бўлиб ўтган саммит якунида Путин “ОПЕКдаги ҳамкорларимиз биздан кутаётган ҳамма нарсани амалга оширамиз. Хом ашё ишлаб чиқаришни музлатиб қўйиш биз учун муаммо эмас”, деди.

“ОПЕК билан юзага келган қарама-қаршиликлар аллақачон бартараф этилмаган бўлса, уларни бартараф этиш мумкин”, дея қўшимча қилди президент.

Сентябрь ойида ОПЕКка аъзо давлатлар нефть нархларини ошириш илинжида ишлаб чиқариш кўламини озайтириш бўйича датлабки келишувга эришган эди. Нефть нархлари 2014 йилнинг ўртасига солиштирганда 60 фоизга арзонлаб кетган.

Дунёдаги энг йирик энергия экспорт қилувчи давлат бўлмиш Россия нефть нархлари тушиши ҳамда Украинадаги ҳаракатлари ортидан унга қарши жорий қилинган санкциялар келтириб чиқарган кризисдан чиқа олмай қийналмоқда.

XS
SM
MD
LG