Линклар

logo-print

Украина 2013 йилда бошанган ҳамда президент Викор Янукович режимини ағдарган “Евромайдон” аксилҳукумат намойишларини хотирловчи “Қадр-қиммат ва эркинлик куни” байрамини нишонламоқда.

Ҳукумат расмийлари, намойишда иштирок этганлар ҳамда оддий фуқаролар 21 ноябрь куни пойтахт Киевда бўлиб ўтадиган байрам тадбирларида иштирок этадилар ҳамда намойиш давомида хавфсизлик кучлари билан тўқнашиб, ҳалок бўлганлар хотирасига ўрнатилган ёдгорликка гул қўядилар.

Маҳаллий вақт билан соат 19: 00 да “инқилоб марши” уюштирилиши режалаштирилган.

Украинанинг бошқа шаҳарларида ҳам байрам тадбирлари ўтказилади.

“Евромайдон” ҳаракати Янукович Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик келишувини имзоламаслигини ва Россия билан иқтисодий алоқаларни яхшилашини эълон қилиши ортидан бошланган эди.

XS
SM
MD
LG