Линклар

Сурия БМТнинг шарқий Ҳалабда автоном ҳудуд тузиш таклифини рад этди


Сурия ташқи ишлар вазири Валид ал-Муаллим

Сурия ташқи ишлар вазири Валид ал-Муаллим

Сурия ҳукумати БМТнинг Ҳалабда тинчлик ўрнатиш учун шаҳарнинг исёнчилар эгаллаб олган ҳудудларига автономия бериш таклифини рад этди.

20 ноябрь куни БМТнинг Суриядаги махсус элчиси Стаффан де Мистура билан учрашган Сурия ташқи ишлар вазири Валид ал-Муаллим шарқий туманлардан исёнчилар сиқиб чиқарилганидан кейин шаҳарда ҳукумат муассасалари тикланиши керак, деди.

Ҳозирда Сурия ҳукумати Ҳалабда шиддатли ҳарбий амалиёт ўтказмоқда.

19 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийси Элизабет Хофф ҳукумат беш кун давомида амалга оширган ҳаво ҳамда артиллерия ҳужумлари ортидан Ҳалабнинг исёнчилар бошқарувидаги ҳудудларида жойлашган шифохоналар фаолияти тўхтаб қолганини айтди.

Суриялик фаоллар 15 ноябрь куни бошланган ҳукумат ҳужумлари 103 киши умрига зомин бўлганини айтишмоқда.

Ҳужумлар бошланидан аввал уч ҳафталик мораторий эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG