Линклар

Халқаро аксилдопинг агентлиги Россия ҳукуматини допинг дастурини қўллаганини тан олишга чақирди


Халқаро аксилдопинг агентлиги (WADA) президенти Крейг Риди

Халқаро аксилдопинг агентлиги (WADA) президенти Крейг Риди

Халқаро аксилдопинг агентлиги (WADA) Россияни спорт дунёсида ўзига бўлган ишончни тиклаш учун Москва спортчиларнинг допинг истеъмол қилишини қўллаганини тан олишга чақирди.

Ташкилот Россия ҳукумати молиялаштириган допинг дастури ҳақидаги мустақил ҳисоботнинг иккинчи қисми 9 декабрь куни эълон қилинишини билдирди.

Агентлик президенти Крейг Риди “Улар озгина афсусланишганда балким яхшироқ бўларди”, деди. 20 ноябрь куни Риди ташкилот етакчиси этиб қайта сайланди.

Россиянинг допингга қарши янги расмийси Виталий Смирнов ўша куни Халқаро аксилдопинг агентлигига Россияда “ҳеч қачон ҳукумат молиялаштирган допинг тизими бўлмаганини” айтди.

Агентлик Рио-де-Жанейрода ўтказилган Олимпиададан россиялик спортчиларни бутунлай четлаштирига чақирган эди. Аммо Халқаро Олимпия қўмитаси бу масала бўйича ҳар бир спорт федерацияси алоҳида қарор чиқариши кераклигини айтди.

Мустақил ҳисобот 2014 йил Сочида бўлиб ўтган Қишки олимпиада ўйинлари олдидан Россия ҳукумати допинг дастурини молиялаштирганини фош қилган эди.

Россия ҳукумати дастаклаган допинг дастури кўлами фош бўлганидан кейин 120 га яқин рус спортчиси Олипиададан четлатилди, бир неча юқори лавозимли расмий, ҳатто Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари ноқонуний дастурга алоқадор, деб топилгди.

Россиянинг паралимпиячилар жамоаси эса 7-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтган Паралимпиададан бутунлай четлатилди.

XS
SM
MD
LG