Линклар

logo-print

Францияда террор ҳужумларини режалаштирган 7 киши қўлга олинди


Франция ички ишлар вазири Бернар Казнев

Франция ички ишлар вазири Бернар Казнев

Франция полицияси бир қатор ҳужумларни амалга оширишни режалаштирган террорчи гуруҳни қўлга олди. Мамлакат ички ишлар вазири Бернар Казневнинг айтишича, Страсбургда ва Марселда 7 киши ҳибсга олинган.

Вазирга кўра, келиб чиқиши франциялик, марокашлик ва афғонистонлик шанба-якшанба кунлари қўлга олинган ва натижада анча олдин режалаштирилган террор ҳуружлари олди олинган.

Казнев амалга оширилган ҳибсларни футбол бўйича Евро-2016 чемпионати арафасида Парижда уюштирилган террор ҳужумлари билан боғлади.

Францияда “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи амалга оширган ва 130 кишининг нобуд бўлишига олиб келган террор ҳужумларидан бир йил ўтиб ҳам фавқулодда вазият ҳолатида қолмоқда.

Франция ички ишлар вазири Бернар Казневнинг матбуот анжуманида хабар қилишича, йил бошидан буён 418 киши террористик тармоқларга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG