Линклар

logo-print

Ливияда маймун ҳужумидан сўнг қабилалараро тўқнашув авж олди


Ливиядан келаётган хабарларга кўра, қабилалар ўртасида бир неча кундан буён давом этаётган тўқнашувлар оқибатида у ерда камида 20 киши ўлган, 50 дан зиёди жароҳатланган. Ливиянинг Сабҳа шаҳрида юзага келган зўравонликларга маймун иштирокидаги нохуш ҳодиса сабаб бўлгани айтилмоқда.

Маҳаллий фаоллар ва шифокорларнинг гувоҳлик беришича, уч йигит мактаб ўқувчиси бўлган қизча устига маймунни солган. Маймун қизчани тишлаб, тимдалаган. Унинг оиласи қасд олиш мақсадида уччала йигит ва маймунни ўлдирган. Бу икки маҳаллий қабила орасида тўқнашувга айланиб кетган.

Хабарларга кўра, ўзаро уришаётган тарафлар танк, ракета ва миномётларни ишга солганлар. 2011 йили Муаммар Қаддафий режими ағдарилганидан бери Ливияда ички низолар тўхтамаяпти.

XS
SM
MD
LG