Линклар

Японияда зилзиладан сўнг цунами хавфи пайдо бўлди


Цунами (иллюстратив сурат).

Цунами (иллюстратив сурат).

Японияда кучи Рихтер шкаласи бўйича 7,3 баллни ташкил қилган зилзила рўй берди. Табиий офат натижасида соҳилбўйи ҳудудларида цунами хавфи эълон қилинди.

Япония метеорология агентлиги баёнотига кўра, Токиода сезилган зилзила маркази Фукусима префектураси қирғоқларида жойлашган.

Ер силкиниши оқибатида қурбон бўлганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ. Япония пойтахти шимолида жойлашган Фукусимада атом электр станцияси мавжуд бўлиб, уни 2011 йилги зилзиладан кейин пайдо бўлган цунами вайрон қилганди.

XS
SM
MD
LG