Линклар

logo-print

БМТ: Сурияда миллион чоғли одам қамалда қолмоқда


БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О’Брайен.

БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О’Брайен.

БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О’Брайен Сурияда ҳарбий қамал шароитида яшаётган одамлар сони сўнгги йилда икки баробар ошиб, қарийб миллион нафарга етганини маълум қилди. О’Брайеннинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига билдиришича, қамал ҳарбий тактика ўлароқ асосан ҳукумат қўшинлари томонидан тинч аҳолига нисбатан қўлланилмоқда.

- Тинч аҳоли вакиллари иҳоталаниб, бўмбабўронга дучор қилинмоқда, очликдан ўлмоқда. Бўйсундириш ёки қочишга мажбур қилиш мақсадида уларга тиббий ва гуманитар ёрдам кўрсатилмаяпти, - деди БМТ бош котиби муовини.

О’Брайен президент Башар Асад режимини барча сурияликларни ҳимоя қила олмаётгани ва “ўз халқига ҳаводан зарба бериш” қасдида миллий суверенитетдан чекингани учун кескин танқид қилди.

XS
SM
MD
LG