Линклар

logo-print

БАА билан “ушлаб бериш ва маҳкумларни топшириш” бўйича шартнома келаси ой кучга киради


Ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликка оид шартномалар 2014 йил 11 ноябрда имзоланган эди.

Ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликка оид шартномалар 2014 йил 11 ноябрда имзоланган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида маълум қилинишича¸ 21 ноябрь куни вазирликда Бирлашган Араб амирликларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Ҳареб Алмеҳайрби билан учрашув бўлиб ўтган.

Мазкур учрашув давомида икки мамлакат ўртасида “давлатлараро шартномалар ратификация ëрлиқлари билан алмашиниш тўғрисидаги Баëннома” имзоланган.

Бу Баëннома¸ расмий хабарга кўра¸ жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ëрдам тўғрисида шартнома¸ ушлаб бериш тўғрисидаги¸ шунингдек маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани ўз ичига олади.

Бундан икки йил олдин имзоланган мазкур келишувлар 21 декабрдан бошлаб кучга киради.

БАА¸ хусусан¸ Дубайда Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот тизимлари томонидан иқтисодий ва бошқа жиноятларда айбланаëтган кўплаб Ўзбекистон фуқаролари қўним топган.

XS
SM
MD
LG