Линклар

logo-print

Молия вазири Рустам Азимов ҳам виртуал қабулхона очди


Ўзбекистон Бош вазири 1-ўринбосари ва Молия вазири Рустам Азимов

Ўзбекистон Бош вазири 1-ўринбосари ва Молия вазири Рустам Азимов

Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов ҳам вазирлик расмий сайтида виртуал қабулхона очди.

22 ноябрдан бошлаб Молия вазири виртуал қабулхонаси ўзбекистонлик жисмоний ва юридик шахсларга ўз мурожаат ва шикоятлари электрон шаклда йўллаш имконини берди.

Ўзбекистонда виртуал қабулхона очишни Бош вазир ва муваққат президент Шавкат Мирзиëев бошлаб берди. 24 сентябрда ишга тушган Мирзиëев виртуал қабулхонасига бир ой ичида 70 мингдан ошиқ мурожаат бўлгани хабар қилинди.

Мирзиëевдан сўнг қатор юқори лавозимли раҳбарлар ҳам виртуал қабулхона очди. Улар орасида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов¸ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси Даврон Хидоятов ва Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов бор.

XS
SM
MD
LG