Линклар

“Президент Девони Вазирлар Маҳкамаси ишига халақит бериб келаётган эди”


2017 йилнинг январидан бошлаб Ўзбекистон президенти маъмурияти ижроия аппарати ходимлари сони 30%га қисқартирилади. Бу ҳақда хабар қилган uzmetronom.com сайтига кўра, кутилаётган қисқартириш “бошқарув персонали сонини оптималлаштириш ва маъмурий функциялар такрорини минимумга тушириш” мақсадида амалга оширилади.

Фақат битта манба эълон қилган, лекин ҳозирча расмий тасдиғи йўқ бу янгиликни шарҳлаб беришни сўраб OzodNazar эшиттириши таниқли публицист Шароф Убайдуллаевга мурожаат қилди.

Суҳбатдошимиз 1991 йили Ўзбекистон ССР Компартияси Марказий Қўмитаси тугатилиб, унинг ўрнини эгаллаган Ўзбекистон Республикаси президенти маъмуриятида Кадрлар бўлими бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаганки, масалани у кишидан яхшироқ биладиган киши йўқ...

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG