Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:24

"Самарқандда чиқиш визасини 48 кунда $350 сарфлаб олдим"

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ********************************************************************************************* Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Самарқандда ОВИР чиқиш визасини олиш учун одамлар 48 кун кутишга мажбур

OVIR exiting visa issues in Smarkand. Uzbekistan
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:33 0:00

"Мен сизга Самарқанд шаҳридан ёзмоқдаман. Ўзбекистонда ОВИР чиқиш визасини олиш жуда муаммо бўлиб қолди.

Самарқанд шаҳрида ОВИР чиқиш визасини олиш учун 48 кун вақтим кетди ва мендан $350 доллар олишди".

OVIR exiting visa issues in Smarkand. Uzbekistan
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:24 0:00

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

25 йилдан бери газсиз ўтирган ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевдан кўмак кутмоқда

"Мен Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида истиқомат қиламан. Мен сизга газ масаласида ёзмоқдаман. Айтишим лозим, газ бизда доим муаммо бўлган, яъни мустақил давлат бўлишимиз билан бизга газ бермай қўйган.

Айни пайтда ҳамма трубаларга насос қўйиб, газ тортишади. Кимнинг насоси кучли бўлса, унинг ўйида газ бор. Хўжайли туманида 90% фоиз аҳолида газ умуман йўқ. Янги туғилган чақалоқлар тез-тез касал бўлмоқда. Сил касали ҳам кўпайиб кетди. Ўтин билан умр кечирмоқдамиз. Бироқ, ўтин нархи ошиб кетган.

Туманимиздаги ғишт заводида эса газ бор. Биз газни насос орқали тортамиз. Ўша айланган газ ўлчовчи мосламага қараб, пул толаймиз. Яъни газ ёқмаймиз, лекин ҳавога пул тўлаймиз.

Президент лавозимида ўтирган Шавкат Мирзиёевдан шу нарсаларга эътибор қаратишини сўраб қоламиз. 25 йилдан бери газсиз ўтирган ўзбек ватандошлари газга бой юртда газсиз, аянчли ҳолатда ўтиришибди.

Тумандаги баъзи жойларда аҳолига газ беришибди. Йўл юзидаги уйларга ҳам газ берилган экан. Бироқ, кўп жойда ҳалигача газсизлик".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

Зангиота туманида сув йўқлигидан аҳоли "қувур ёриғидан сизиб чиқаётган сув"ни ичмоқда

"Мен Тошкент вилояти Зангиота туманидан (собиқ Тошкент тумани) сизларга ёзмоқдаман. Бизга ёрдам беринг!

Бизда сув масаласи жуда катта муаммога айланган. Туманимизда сув йўқ. Ҳар ҳил касалликлар кўпаймоқда. Шу билан бир пайтда, қувур ёриғидан сизиб чиқаётган сувдан ичаяпмиз. Бу ҳам шўр сув.

"Сувсоз" ходимлари ойлик маош оладию аммо биздан бирон марта хабар олмаган".

Виртуал қабулхона: "Милиция ходимларини видео ва фотога олиш мумкин"

"Исмим Дилшод. Мен Ўзбекистонданман. Ёшим 25-да. Ҳозирги вақтда Россияда ишламоқдаман.

Мен сизларга ҳикоямни айтиб бермоқчиман. Жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистонга борган эдим. Бир куни Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан тортишиб қолдим. Улар машинасини тақиқловчи белгининг остида, яъни машина қўйиш мумкин бўлмаган жойга қўйиб, ишлаётган экан.

Шунингдек, у давлатнинг машинаси эмас, балки ўзининг хусусий машинаси экан. Агарда бошқа бир машина келиб ўша ерда тўхтаганида, улар ё жарима, ё пора олар эди.

Мен уларнинг олдига бориб, машинасини бошқа жойга қўйишини сўрадим ва видеотасвирга олиб бошладим. Улар менга "Милиция ходимларини видеога олиш мумкин эмас!", деб ППС чақиришди. Сўнг куч ишлатиб, мени милицияхонасига олиб кетишди. Телефонимни олиб қўйишди ва, боз устига, 3-та минимал иш ҳақи миқдоридаги жарима қўллашга уринишди. Видеотасвирга олганим учун "қамоқ жазоси бор" деб қўрқитишди.

Ўша ердан мени бир танишим олиб чиқди. Бу воқеадан сўнг мен Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонасига мурожаат қилдим. "Шу қонун амалдамикин", деб ёздим ва шундай бўлса - у қонунни бекор қилиш кераклигини таклиф этдим. Ахир бу нарса коррупцияга қарши курашда жуда муҳимдир. 8 кундан сўнг менга жавоб хати келди".

Дилшодбек билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:51 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG