Линклар

Янги иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш тўғрисидаги Фармон лоийҳаси эълон қилинди


Тошкент вилоятида “Ангрен” махсус индустриал зонаси.

Тошкент вилоятида “Ангрен” махсус индустриал зонаси.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали муваққат президент Шавкат Мирзиёевнинг Ургут, Ғиждувон, Қўқон ва Хозараспда эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш тўғрисидаги Фармони лоийҳасини муҳокама учун эълон қилди. Порталнинг билдиришича, мазкур Фармон лойиҳаси Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси томонидан тайёрланган.

Фармон лойиҳасида айтилишича, янги ташкил этиладиган иқтисодий ҳудудларнинг фаолият муддати 30 йил қилиб белгиланади. Бу муддат яна узайтирилиши мумкин бўлади. Мана шу давр ичида иқтисодий ҳудудда солиқ ва бож тўловларидан имтиёзлар берилади. Иқтисодий ҳудудларда логистика марказлари ва божхона постлари ташкил этилиши назарда тутилади.

Иқтисодий ҳудудларда қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги ва мева –сабзавот маҳсулотларини сақлаш ҳамда қадоқлаш, текстиль, гиламчилик, пойабзал, терини қайта ишлаш, экологик хавфсиз бўлган кимёвий, фармацевтик, озиқ-овқат, электротехника, машинасозлик корхоналари ташкил этилади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда “Навоий”, “Жиззах” ва “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудудлари мавжуд.

XS
SM
MD
LG