Линклар

logo-print

Брюсселда Ўзбекистонда ватандошлик жамиятини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди


Бельгия пойтахти Брюсселда “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” қўмитасининг адлия, ички ишлар ва инсон ҳуқуқлари бўлинмаси мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги хабарида таъкидланишича, томонлар Ўзбекистонда ватандошлик жамиятини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган. Ўзбекистон делегациясига Адлия вазири ўринбосари, Европа делегациясига эса Европа Ташқи ишлар ва ҳамкорлик хизматининг Марказий Осиё билан алоқалар бўлинмаси раҳбари етакчилик қилган.

Учрашувда террорчиликка, наркотрафикка ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш, чегараларни бошқариш, божхоналарни ривожлантириш ҳамда суд-ҳуқуқий тизимини такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

"Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” қўмитасининг навбатдаги учрашуви 2017 йилда Тошкентда ўтказилади.

XS
SM
MD
LG