Линклар

Путинга Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорлик шартномасини имзолаш таклиф этилди


Ўзбекистон ҳарбийлари.

Ўзбекистон ҳарбийлари.

Россия ҳукумати президент Владимир Путинга Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш шартномасини имзолашни таклиф қилди.

Сешанба куни Ҳуқуқий информация расмий порталида эълон қилинган билдирувда айтилишича, Россия ҳукумати навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорлик шартномаси лойиҳасини муҳокама қилган ва қўллаб-қувватлаган.

Ҳукумат “Шартномани имзолаш бўйича Россия президентига таклиф киритилсин”, деган қарор чиқарган.

Шартномада Ўзбекистон армиясини янги ишлаб чиқарилаётган истиқболли қуроллар ва ҳарбий техника билан таъминлаш, ҳарбий соҳага мўлжалланган маҳсулотларни таъмирлаш, ишлаб чиқариш, модернизациялаш ва утилизациялаш бўйича илмий-техник ҳамкорликни қўллаб - қувватлаш назарда тутилади.

XS
SM
MD
LG