Линклар

logo-print

Украина суди қўлга олинган рус ҳарбийларини 2 ойга ҳибс қилди


Украин чегарачилари.

Украин чегарачилари.

Украинанинг Николаев вилоят суди Қрим билан чегарадош ҳудудда қўлга олинган Россиянинг икки нафар ҳарбийсини икки ой ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор чиқарди.

Украина миллий хавфсизлик хизмати қўлга олинган Максим Одинцов ва Александр Баранов ўзларига нисбатан 2015 йилда дезертирлик ҳамда давлатга хиёнат моддалари бўйича жиноят иши очилганидан хабардор бўлганларини маълум қилди.

Бу икки ҳарбий Россия Қримни аннекция қилгунига қадар Украина армиясида хизмат қилган. Қўлга олинганлар 15 йилгача қамалиши мумкин.

Сешанба куни “Интерфакс” агентлиги прапоршик Одинцов ва кичик сержант Баранов “Жанқўй” чегара пунктида қўлга олинганини маълум қилган эди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги рус ҳарбийларининг қўлга олинишини фитна сифатида баҳолаган.

XS
SM
MD
LG