Линклар

НАТО Москвани Калининградда ракета жойлаштиргани учун танқид қилди


Россия ва НАТО байроғи.

Россия ва НАТО байроғи.

НАТО Россияни Европа билан чегарадош Калининград вилоятида кемаларга қарши ракеталарни жойлаштирганини танқид қилди.

НАТО баёнотида таъкидланишича, ракеталарнинг альянс чегараларига яқин ҳудудларга жойлаштирилиши “кескинликни юмшатишга ёки алоқаларнинг қайта тикланишига ёрдам бермайди”.

Кремль Болтиқ денгизи бўйида жойлашган Калининградда ракеталар ўрнатилиши НАТОга қарши ҳаракат эканини билдирди.

Президент Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков 22 ноябрь куни “НАТО ҳақиқатан ҳам агрессив блокдир. Россия сўзсиз ўз ҳудудида зарур чораларни кўриш бўйича суверен ҳуқуққа эга", деб айтди.

Мазкур баёнот Москва Калининградда ПРО S-400 тизимини ва ядровий каллакли ракеталарни жойлаштиргани тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлгани ортидан янгради.

АҚШ Давлат департаменти НАТОга аъзо Польша ва Литва билан чегарадош Калининградда ракеталар жойлаштирилишини“Европа барқарорлигига таҳдид” сифатида баҳолади.

XS
SM
MD
LG