Линклар

Президент Атамбаевга импичмент эълон қилишга тайёргарлик бошланди


Суратда: Чапда парламент депутати Ўмурбек Текебаев, ўнгда президент Алмазбек Атамбаев.

Суратда: Чапда парламент депутати Ўмурбек Текебаев, ўнгда президент Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистонда президент Алмазбек Атамбаевга импичмент эълон қилиш юзасидан ҳужжатларни тўплаш жараёни бошланди.

Бу ҳақда қирғиз парламентидаги “Ата Мекен” фракцияси раҳбари Ўмурбек Текебаев 22 ноябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида баёнот берди.

Унга кўра, Атамбаев ва унинг атрофидаги одамлар ҳокимиятни узурпациялашга ҳаракат қилмоқда ҳамда мухолифатга босим ўтказиб келмоқда.

Текебаев импичмент эълон қилишга тайёргарлик жараёни 2-3 ой вақтни талаб қилишини билдирди.

"Ата Мекен” лидери фаолларни, нодавлат ташкилотларини ва парламент депутатларини импичментга тайёргарлик жараёнига кўмак кўрсатишга чақирди.

XS
SM
MD
LG