Линклар

Туркманистон давлат телевидениеси 23 ноябрь куни мамлакат президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг ягона ўғли парламент депутати этиб сайлангани ҳақида хабар қилди.

Сардор Бедимуҳаммедов Туркманистон парламентида Аҳал вилоятини тамсил этади.

Июль ойида президент Бердимуҳаммедов ўғлини Турманистон ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимига тайинлаганди.

Сардор Бердимуҳаммедов ўтмишда бир қатор ҳукумат лавозимларида, жумладан қишлоқ хўжалик вазири лавозимида ишлаган.

Қурбонқули Бердимуҳаммедов 2006 йил декабрь ойида президент Сапармурат Ниёзов ўлими олдидан президентлик курсисини эгаллаганди.

Туркманистон конституциясига сентабрь ойида киритилган ўзгартиришга мувофиқ Бердимуҳаммедов умрбод президент бўлиб қолади.

XS
SM
MD
LG