Линклар

АҚШ ва Россия Чехия ҳукуматидан ўтган ой Прагада ҳисбга олинган россиялик Евгений Никулинни экстрадиция этишни сўраган.

АҚШда ҳакер ҳужумларида айбланаётган Никулиннинг экстрадиция этилиши ҳақидаги сўровнома Вашингтон ва Москвада келиб тушгани ҳақда Чехия Адлия вазирлиги вакили Тереза Шейбалова маълум қилди.

Шейбаловага кўра, бу масала юзасидан Прага прокуратураси қарор беради.

"Вазирлик бу сўровномаларни кўриб чиқади. Бугун ёки эртага Прага прокуратурасига юборилади," - деди Шейбалова.

1987 йилда туғилган Никулин 5 октябрь куни Прагада қўлга олинган эди.

Калифорния суди уни Америкадаги бир қатор объектларга қарши ҳакерлик уҳужмлари уюштирганликда айблаган.

Октябр бошларида АҚШ ҳукумати Россияни президент сайловолди кампаниясида Демократик партиянинг сайтларига хакер хужумлари уюштирганликда расман айблаган эди.

АҚШнинг аниқлик киритишича, бу ерда гап америкалик сиёсатчилар орасидаги электрон почта орқали ёзишмаларнинг DCLeaks ва WikiLeaks сайтларида чоп этиш ҳақида боряпти. Москва айбловларни инкор этган.

XS
SM
MD
LG