Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:47

Назарбоевнинг исмини Қозоғистон пойтахти номига қўшиш таклиф қилинди


Kazakhstan - Ihar Karney's travel blog from Astana, 8Oct2016
Kazakhstan - Ihar Karney's travel blog from Astana, 8Oct2016

Парламент депутати Куаниш Султанов Нурсултон Назарбоевнинг исмини пойтахт Остона номига қўшишни таклиф қилди, деб хабар деради маҳаллий ОАВ.

"Мустақилликнинг буюк йўли мангулаштирилиши зарур. Шуни инобатга олган холда пойтахтда "Тәуелсіз Қазақстан" ёдгорлигини ўрнатиш керак. Мамлакатнинг биринчи президенти, миллат раҳнамоси Нурсултон Назарбоевнинг давлатимизнинг барпо этилишидаги буюк хизматларини Конституцияда белгилаб қўйишни таклиф қиламиз.

Елбаси исмиини пойтахт ва мамлакатнинг бошқа муҳим объектларида акс эттириш керак.

Бизнинг ягона мақсадимиз, Елбаси атрофида жипслашиб, халқ қадриятларини мустаҳкамлаш, биз учун энг қимматли бўлган суверен ва мустақил Қозоғистонни эҳтиётлаб келгуси авлодларга қолдиришдир.

Мустақиллик бизни бирлаштирувчи мақсадимиз бўлган, ҳозир ҳам шундай ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади", - деди депутат Султанов.

Султановнинг таклифини коммунистлар фракциясидан депутатВладислав Косарев қўллади ва у ҳам палаталарнинг қўшма мажлисида нутқ сўзлаган.

"Менинг ишончим комилки, номларда президент исми акс этиши керак", - дея таъкидлади у.

Остонани 2013 йилда қайта номлаш таклиф қилинган эди. Ўшанда миллий академиянинг академиги Султан Сартаев пойтахтни Нурсултон шаҳри деб ўзгартиришни таклиф қилган.

2009 йили Озарбайжон элчиси Латиф Гандилов эса Остонани Султан-Ота қилиб ўзгартиришни таклиф қилган.

XS
SM
MD
LG