Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:02

Туркияда “ўзини портлатмоқчи” бўлган ўзбек қўлга олинди


Uzbekistan/Turkey - news about uzbeks who are arrested in Turkey
Uzbekistan/Turkey - news about uzbeks who are arrested in Turkey

Туркияда "Исломий давлат" экстремист гуруҳининг аъзоси бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қўлга олинди.

"Ҳуррият" газетасининг хабар беришича, улар Истанбул шаҳрида ўзларини портлатишга тайёрланганликда айбланиб ҳибсга олинганлар.

Истанбулдаги сешанба куни анти-террор амалиётда жами 36 киши қўлга олинган.

Бунёд исми остида амал қилган 23 ёшли ўзбекистонлик Азизжон Бекраев, ҳамда Зубайр исми билан амал қилган 26 ёшли тожикистонлик Наврўз Қосимовлар Суриядаги жанг майдонларида бомба тайёрлашни ўрганганлари ва Истанбулда суиқасд ҳужумини амалга оширишга шайланганлари гумон қилинмоқда.

Сурия ва Ироқдаги "Исломий давлат" сафида бир неча юз ўзбекистонлик борлиги айтилади. Уларнинг аксари Туркия орқали Сурия ва Ироққа ўтишган.

Шу йилнинг июнь ойида Истанбулдаги Отатурк аэропортида содир этилган суиқасд ҳужумлари ортида бир ўзбекистонлик ҳам борлиги айтилган, аммо кейинроқ бу маълумот исботланмаганди.

Туркия жанубидаги Ғозиантеп шаҳри полициясига кўра жорий йилнинг 23 март куни “Исломий давлат” жиҳодий гуруҳи сафига қўшилиш мақсадида Сурияга ўтишга уринган беш шахс қўлга олинган.

Турк матбуотининг ëзишича¸ қўлга олинганлар Россия¸ Тожикистон¸ Туркманистон ва Ўзбекистон фуқароларидир.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати расмийлари 2015 йил охирида Сурия ва Ироқдаги жиҳодчилар сафида 2400 га яқин Россия фуқароси¸ 5000 га яқин марказий осиëлик жанг қилаëтганини эълон қилган эди.

Туркия полицияси ҳозирга қадар бир неча марта Суриядаги жиҳодчилар сафига кетаëтган ўзбекистонликлар қўлга олингани¸ қолаверса¸ ИШИДга одам ëллаш билан шуғулланаëтганларга қарши рейдлар ўтказилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Хусусан¸ 2015 йил октябрь ойида Истанбул махсус хизматлари ИШИДга жангари тайëрлаш билан шуғулланганликда гумонланаëтган мадрасада 53 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаросини қўлга олган эди.

Турк матбуотига кўра¸ ушланганларнинг 24 нафари ИШИД сафига қўшилишга тайëрланаëтган вояга етмаган болалар бўлиб чиққан.

XS
SM
MD
LG