Линклар

Трамп АҚШнинг БМТдаги элчиси лавозимига номзод кўрсатди


Жанубий Каролина штати губернатори Никки Хейли.

Жанубий Каролина штати губернатори Никки Хейли.

АҚШнинг бўлажак президенти Дональд Трамп сайлов кампанияси чоғида ўзини танқид қилган Жанубий Каролина штати губернатори Никки Хейлини АҚШнинг БМТдаги элчиси лавозимига номзод ўлароқ кўрсатди. Бу ҳақдаги баёнотда: “Губернатор Хейлида ўз штати ва мамлакатдаги турмушни яхшилаш учун жуда муҳим сиёсатни олға суриш мақсадида, сиёсий мансубиятидан қатъий назар, одамларни бирлаштириш бўйича катта тажриба бор”, дея қайд этилган.

Ҳиндистонлик муҳожирлар фарзанди бўлмиш 44 ёшли Хейли Трампни миграцияга оид позицияси ҳамда оқ ирқ устунлиги ғоясини фаолроқ қораламагани учун сайлов кампанияси чоғида кескин танқид қилган.

Республикачилар партияси вакиласи Никки Хейли Трамп томонидан расмий лавозимга кўрсатилган оқ ирққа мансуб бўлмаган биринчи аёлдир. Агар сенат унинг номзодини қўлласа, Хейли 2013 йилдан буён АҚШнинг БМТдаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган Саманта Пауэр ўрнини эгаллайди.

XS
SM
MD
LG