Линклар

Европа парламенти Россия пропагандасига қарши курашга чақирди


Европарламент биноси.

Европарламент биноси.

Европа парламенти Россиянинг Европа Иттифоқига қарши “душманона тарғиботи” кучайиб бораётганидан огоҳлантирди ва ЕИга аъзо давлатларни дезинформацияга қарши курашни икки баробар кучайтиришга чақирди.

23 ноябрь куни депутатлар Россия оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, RT телеканали ва Спутник агентлиги “мутлақо ёлғон хабарлар” тарқатаётганини қораловчи ҳужжатни маъқулладилар. Европалик депутатлар Кремль демократик қадриятларга таҳдид солиш ва Европани бўлиб ташлаш мақсадида ёлғон хабарлар тарқатиш учун кўплаб восита ва усуллардан фойдаланаётгани, хусусан, бу йўлда тадқиқот марказлари, кўп тилли телеканаллар, сохта хабар агентликлари ва ижтимоий тармоқларни ишга солаётганини билдирдилар. Резолюцияда Кремль Европа Иттифоқига қарши ташвиқотни 2014 йили Қрим ноқонуний равишда аннексия қилиб олинганидан сўнг кучайтиргани айтилади.

Депутатлар Европа Иттифоқини ахборот кампаниялари, таълим, онлайн ва маҳаллий нашрлар, журналистик суриштирувлар ва информацион саводхонликка инвестиция қилишга чақирдилар.

Бунга муносабат билдирган Россия президенти Владимир Путин резолюция “ғарб жамиятида ғояларнинг сиёсий деградацияси”дан дарак беришини билдирди.

Европарламент резолюцияси 304 овоз билан қабул қилинди. Ҳужжатга депутатларнинг 179 нафари қарши чиққан, 208 нафари эса бетараф қолган.

XS
SM
MD
LG