Линклар

Қримдан келаётган 15 ўзбекистонлик Украинага киритилмади


'Чўнгар' назорат маскани.

'Чўнгар' назорат маскани.

Қрим яримороли ва Украина чегарасидаги “Чўнгар” назорат масканида чегарадан зарур ҳужжатсиз ўтмоқчи бўлган 15 нафар ўзбекистонлик украин чегарачилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Бердянск чегара отряди матбуот хизматидан маълум қилишларича, 23 ноябрь куни “Чўнгар”га Қрим томондан 15 ўзбекистонлик келган. Назорат чоғида улар Россия томонидан аннексия қилинган Қрим ҳудудига ёпиқ чегара маскани орқали киргани ҳамда уларнинг ҳеч қайсисида маъмурий чегарадан ўтиш учун махсус рухсатнома йўқлиги ойдинлашган.

Ўзбекистон ватандошлари Украинага киритилмаган ҳамда улар учун уч йил давомида Украинага кириш тақиқлаб қўйилган.

XS
SM
MD
LG