Линклар

logo-print

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик техникасига ихтисослашган корхоналар битта холдингга бирлаштирилади


Ўзбекистонда муваққат президент Шавкат Мирзиёев фармони билан қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқариш, сотиш, хизмат кўрсатиш ҳамда фермерларга механизациялашган хизмат кўрсатиш бўйича холдинг ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази сайти хабар қилади.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” деб номланган акциядорлик жамиятини асосий вазифалари қишлоқ хўжалик техникаси ва эҳтиёт қисмларига бўлган талаб бўйича тизимли маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқариш учун буюртмалар олиш экани айтилмоқда.

Янги холдинг таркибига Ўзагротехмаш, Ўзагролизинг ва Ўзагросервис каби корхоналар кириб, дастлабки низом капитали ҳам шу корхоналардаги давлат улуши ҳисобидан шакллантирилади.

Фармонда қайд этилишича, бу ширкатнинг низом жамғармасида қонунчиликда кўзда тутилганидек камида 15 фоиз хориж капитали бўлиши талаб этилмайди.

XS
SM
MD
LG